Олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” 2018 йил 4 июндаги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) (Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача) қабул қилиниши эслатиб ўтилади.
Абитуриентларга касб танлашда яқиндан ёрдам бериш мақсадида олий таълим муассасаларининг барча факультетларида “Касбга йўналтириш хоналари” ташкил этилган. Улар тегишли таълим йўналишлари бўйича тўлиқ маълумот олиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
14:56 / 01.07.2024
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
12:51 / 26.06.2024