Чикагода полиция томонидан қуролли шахс ўлдирилганидан сўнг норозилик намойишлари бошланди
Полициячилар қуролли эркакни отиб ўлдиришганидан сўнг Чикаго шаҳрида норозилик намойишлари бошланиб кетди, деб ёзади Chicago Tribune.
Нашрнинг хабар беришича, ҳодиса шанба куни кечқурун юз берган. Полиция патрули қуролланган эркакни кўриб қолиб, уни текширмоқчи бўлганида қаршиликка учраган ва эркакни отиб ташлаган. Жароҳатланган шахс маҳаллий касалхонага келтирилганида аллақачон жони узилган бўлган.
Газетада ёзилишича, соат 19да (Тошкент вақти билан эрталаб 5да) 71-кўча ва Чэпел кўчаси туташган жойда бир гуруҳ одамлар тўпланган. Намойишчилар сони 150 кишига яқинлашган. Газетанинг хабарига кўра, тўпланганлар полицияни қотилликда айблаган. Норозилик намойиши чоғида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 21.08.2024
Чикагода минглаб кишилар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди
09:44 / 20.08.2024
Ҳаррис қурултойда режадан ташқари мурожаат билан чиқди
08:02 / 20.08.2024
АҚШда Демократик партия қурултойида намойишчилар панжарани бузиб ўтди
16:15 / 19.03.2023