Жаҳон | 21:50 / 16.07.2018
11519
2 дақиқада ўқилади

Путин ва Трамп АҚШдаги сайловларга «аралашув» мавзусини кўтаришди 

Фото: REUTERS

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув якунларига кўра Трамп АҚШдаги президент сайловларига Россиянинг “аралашуви” мавзусини кўтарганини айтди.

Путин шу муносабат билан Россия АҚШнинг ички ишларига аралашмагани ва аралашиш ниятидамаслигини яна бир бор такрорлашига тўғри келганини айтган.

“Мен бир неча бор айтган гапимни такрорлашимга тўғри келди... Россия давлати АҚШнинг ички ишларига, хусусан сайлов жараёнларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашишни истамайди”, деб айтган Путин. 

Путин, шунингдек, америкалик миллиардер Жорж Сорос “ҳамма ерга аралашишини”, бироқ бу АҚШ позициясини билдирмаслигини, балки шунчаки бир шахснинг позицияси эканини айтган.

“Мисол учун, Сорос ҳамма ерга аралашади? Бу нима? АҚШ давлатининг позициясими? Йўқ, бу жисмоний шахс позицияси”, деб айтган Путин.

Путин сайловларга “аралашув” масаласи АҚШнинг ички муаммоси эканини ва бу борада АҚШда олиб борилаётган тергов тўхтатилишига умид билдирган.

Мавзуга оид