Жаҳон | 22:40 / 16.07.2018
32827
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Путин матбуот анжуманидан журналист куч билан олиб чиқиб кетилди (видео)  

АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин матбуот анжуманига аккредитациядан ўтган журналистлардан бири қўлидаги ёзувли қоғозни намойиш қилишга уринганда хавфсизлик ходимлари уни залдан куч ишлатган ҳолда олиб чиқиб кетишган.   

Баъзи маълумотларга кўра, бу суриялик журналист бўлган. 

Қоғозда “Nuclear weapon ban threaty” – “Ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги шартнома” деган ёзув бўлган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид