«Ўзсаноатқурилишбанк» Россиянинг йирик банклари билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди
«Ўзсаноатқурилишбанк» Россиянинг йирик банклари - «Сбербанк» АЖ ҳамда «Газпромбанк» АЖ билан корреспондентлик операциялари, савдо ва экспортни молиялаштириш, жаҳон кредит ва капитал бозорларидаги операциялар, тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ҳамкорлик муносабатларини кенгайтирмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ банкнинг етакчи ва юқори самарали молиявий институтга айланиши, унинг муваффақиятли ривожланиши ва кенгайишида HR соҳасининг роли ва аҳамияти катта эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Банк нафақат Россия, балки Европада ҳам энг илғор ва етакчи банк конгломератларидан бири ҳисобланган «Сбербанк» АЖ билан HR соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан, «Сбербанк»нинг корпоратив университетида турли соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ўқитиш борасида ўзаро келишувга эришди.
Бундан ташқари, «Ўзсаноатқурилишбанк» Россия Федерациясининг яна бир йирик банки «Газпромбанк» АЖ билан тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш, хусусан, давлат-хусусий сектор шерикчилигидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш бўйича битим имзоланди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021