Бэйл «Реал»да қолишга рози бўлди
«Реал»нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйл билан суҳбат ўтказиб, уни Мадрид клубида қолишга кўндирган.
The Telegraph хабарида қайд этилишича, Лопетеги уэльслик футболчини жамоанинг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда ва уни бошқа клубга бериб юбормоқчи эмас.
Мутахассис унга янги мавсумда кўпроқ ишонч билдиришни ваъда қилган. Шундан сўнг, Бэйл фикрини ўзгартириб, Мадридда қоладиган бўлган.
Аввалроқ, ушбу футболчи жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабли «Реал»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» жамоаси айтилган.
Бэйл «Реал» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилгача тузилган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.01.2023
Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
22:30 / 19.09.2020
Бэйл ва Регилон «Тоттенҳэм»га ўтди
11:50 / 26.11.2019
Моуриньо ЕЧЛга қайтмоқда, Зидан «ПСЖ»дан қасос олмоқчи. Кун ўйинлари анонси
12:59 / 02.09.2019