Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бэйл ва Регилон «Тоттенҳэм»га ўтди
«Реал Мадрид»нинг икки футболчиси – Гарет Бэйл ҳамда Серхио Регилон «Тоттенҳэм»га ўтишди.

31 ёшли Гарет Бэйл 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида Лондон клубида ўтказади. У янги жамоасида 9-рақамни танлади.
Бэйл «Тоттенҳэм»да 2007 йилдан 2013 йилгача ўйнаган, сўнг 100 млн евро эвазига «Реал»га ўтган.
Bale. Is. Back.
— Tottenham Hotspur (@SpursOfficial) September 19, 2020
Welcome home, @GarethBale11 😍 #BaleIsBack ⚪️ #COYS pic.twitter.com/iOIWC2ZwtC
Шунингдек, «Реал»нинг яна бир футболчиси – 23 ёшли Серхио Регилон ҳам «Тоттенҳэм» таркибига ўтди. Испаниялик ҳимоячи «шпорлар» билан 2025 йилгача мўлжалланган битим имзолади.

Хабар қилинишича, лондонликлар Регилон учун 30 млн евро тўлашди.
Шунингдек, шартномада «қаймоқранглилар» Регилонни 40-45 млн евро эвазига қайтариб олишлари мумкинлиги ҳам кўзда тутилган.
Регилон ўтган мавсумни «Севилья»да ижарада ўтказиб, жамоа билан Европа Лигасида ғолиб бўлди. Ла Лига доирасида эса 31та ўйинда 2та гол урди.
Мавзуга оид
15:54 / 08.11.2025
«МЮ» «Тоттенҳэм»га қарши, Италияда дерби, «Барселона»да яна қийин сафар. Кун ўйинлари анонси
12:29 / 28.09.2025
«МЮ», «Ливерпул» ва «Челси» ютқазди, «Сити»да йирик ғалаба, Германияда аномал ҳисоб
08:11 / 14.08.2025
«ПСЖ» камбэк амалга оширди ва Суперкубокни қўлга киритди
18:12 / 03.08.2025