Жаҳон | 09:50 / 17.07.2018
3899
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги сув тошқинлари 40 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритди

Фото: twitter.com /Orsu24News

Нигерия шимолидаги Кацина штатида рўй берган табиий офат оқибатида камида 44 киши ҳаётдан кўз юмган, 20 киши бедарак йўқолган, деб ёзмоқда Vanguard нашри штат губернатори Амину Масари баёнотига асосланган ҳолда.  

"Сув сатҳи 10 футга (3 метрдан баланд) кўтарилди, бу ҳақиқий фалокатдир", — деган Масари.

Унинг ўзларига кўра, 500 уй вайрон бўлган, минглаб одамлар уйсиз қолган. Фавқулодда ёрдам бериш агентлиги жабрланганларга 13та юк машинасида зарур маҳсулотларни етказиб берган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид