Жаҳон | 20:20 / 17.07.2018
12839
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея АҚШга яна 55 америкалик ҳарбий ҳокини қайтаради

Фото: REUTERS

Шимолий Корея ҳукумати АҚШга 1950-1953 йиллардаги Корея урушида ҳалок бўлган 55 америкалик ҳарбий ҳокини қайтаради.

Томонлар бунга Пханмунжом аҳоли пунктидаги музокараларда келишиб олишган. Жасадлар 27 июлда олиниб, Жанубий Кореядаги ёки Гавайидаги базага етказилиши керак.

Июнда АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньян АҚШга 200 америкалик аскар жасадини қайтиб берганини маълум қилганди.

Корея яриморолидаги урушда 36 мингдан кўпроқ америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, 7,7 минги бедарак йўқолган ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид