Ўзбекистон | 12:30 / 18.07.2018
13611
2 дақиқада ўқилади
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида парламент қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан 2018 йил 14 июлда қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.
Ушбу қарорга мувофиқ:
- Тўлқин Абдусаттаров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси этиб;
- Мавлудахон Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси этиб;
- Раҳим Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси этиб;
- Абдуғаффор Қирғизбоев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб;
- Даврон Арипов Рахимович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб;
- Шуҳрат Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари этиб;
- Шухрат Бафаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб;
- Жаҳонгир Ширинов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари этиб сайланди.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024