Жаҳон | 18:40 / 19.07.2018
2204
2 дақиқада ўқилади

АҚШ фаластинлик расмийларга виза беришни рад этди

Фото: VosIzNeias

АҚШ ҳукумати шу ҳафтада Нью-Йоркда ўтказиладиган юқори даражадаги БМТ учрашувида қатнашиш учун ташриф буюрчи олти нафар фаластинлик расмийларга виза беришни рад этган. Бу ҳақда Фаластин элчиси хабар берган.

Ташрифдан мақсад 2030 йилда БМТ мақсадларини Фаластинда амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этиш бўлган. Фаластин элчиси Риёз Мансур бундай вазият юзага келишида Исроил оккупацияси сабаб бўлганини ва халқаро тадбирга мезбонлик қилаётган АҚШ билан бўлган келишувлар бузилишга олиб келиши мумкинлигини  айтмоқда. Элчи ватандошларига рухсат берилишини талаб қилмоқда. Риёз Мансур Бош Ассемблея қўмитасига икки давлат ўртасидаги муаммони бартараф этишни сўраб норозилик хати жўнатишни режалаштираётгани ҳақида ахборот берди. АҚШ Миссияси шикоятни кўриб чиқишини айтди.

АҚШ ва Фаластин муносабатлари Дональд Трамп бошқаруви даврида анча кескинлашди, чунки бу пайтда АҚШ раҳбари Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб эълон қилди ва АҚШ элчихонасини ўша ерга кўчирди. Фаластинликлар эса Шарқий Фаластинга мамлакат бош шаҳри мақомини беришни исташади.

Шу билан бир қаторда, Трамп ҳукумати БМТнинг Фаластиндаги қочоқлар масаласи билан шуғулланувчи агентлик маблағларини қисқартириб юборди. Натижада, агентлик таълим ва соғлиқни сақлаш дастурларини молиялаштиришда қийинчиликларга учрамоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид