Жамият | 19:10 / 19.07.2018
13907
2 дақиқада ўқилади

Спиртли ичимлик сабабли жиноят қилган шахсга ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

2018 йил июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг “Буюк Ипак йўли” маҳалласида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судья Ф. Тураходжаев раислигида ўтган суд мажлисида судланувчи Шукуров Ботир Чориевичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Б.Шукуров 2018 йилнинг 7 май куни соат тахминан 02:50да, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа 4-тор кўчаси, 41-уйда бўла туриб, ушбу хонадон эгаси Зиятдинова Аделия Ханифовна ва Саричева Елена Львовна билан бирга ўтириб спиртли ичимликлар истеъмол қилади. Оқибатда Е.Саричева билан юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида уни танасининг турли соҳаларига қўллари билан ва дуч келган предметлар билан уриб, оёқлари билан тепиб, тан жароҳатлари етказган ҳамда уларни ажратишга уринган А.Зиятдинова ҳам жанжал оқибатида тан жароҳати олган.

Суд томонидан Б.Шукуров Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Шунингдек, ЖК 59-моддасига асосан (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.

 

Мавзуга оид