Трамп Путин билан яна учрашиш истагини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан янги учрашув ўтказиш истагини билдирди. У бу ҳақда 19 июлда твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Трампнинг айтишича, Хельсинкидаги саммит баъзи “ёлғончи нашрлар” томонидан қандай тақдим қилинишига қарамасдан, жуда муваффақиятли ўтган. “Биз муҳокама қилган ҳажмдаги бир қатор масалаларни, жумладан террорчиликка қарши кураш, Исроил хавфсизлиги, ядровий қуролни тарқатмаслик, киберҳужумлар, савдо, Украина, Яқин Шарқдаги тинчлик, Шимолий Корея ва бошқа масалаларни амалга оширишни бошлаш мумкин бўлиши учун янги учрашувимизни кутиб қоламан”, деб айтган Трамп.
Трамп қўйилган саволларга кўплаб жавоблар борлигини, улардан баъзилари мураккаб, баъзилари осон эканлигини қўшимча қилган. “Бироқ уларнинг БАРЧАСИ ҳал қилиниши мумкин”, деб ёзган Трамп.
Трамп ва Путиннинг илк тўлиқ форматли учрашуви Хельсинкида 16 июлда бўлиб ўтган. Музокаралар 4 соатга яқин давом этган.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024