Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Visa компанияси UzCard-Visa картаси чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди
Фото: depositphotos
Visa компанияси «Ўзбекистон бозорида тез орада UzCard-Visa кобейжинг картаси чиқиши» ҳақида оммавий ахборот воситаларида берилган хабарни тасдиқламади.
«Шунингдек, Visa ва UzCard компаниялари ўртасида кобейжинг келишуви имзолангани ҳақидаги хабар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди», - дейилади компания хабарида.
Таъкидланишича, Visa компанияси Ўзбекистондаги молия институтлари ва бизнес ҳамкорлар билан нақдсиз тўловларни ривожлантириш бўйича қатор йўналишларда ҳамкорлик қилади.
Кобейжинг карталарини чиқариш эса бу йўналишлардан ўрин олмаган.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
08:30 / 23.10.2024
РФда Visa ва Mastercard хавфсизлик сертификатларининг амал қилиш муддати тугаяпти
21:05 / 10.05.2024
Visa компаниясининг Ўзбекистондаги бўлимига янги раҳбар тайинланди
12:27 / 08.02.2024