Жаҳон | 13:00 / 20.07.2018
9497
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 9 миллиондан ортиқ юк машина ҳайдовчилари иш ташлаш эълон қилди

Фото: liveinternet.ru

Ҳиндистонда тўққиз миллиондан ортиқ юк машина ҳайдовчилари дизел ёқилғиси нархини ва федерал трассаларда ҳаракатланиш учун тўлов миқдорини пасайтиришни талаб қилиб иш ташлаш эълон қилишди, деб хабар қилди PTI агентлиги.

"Кеча транспорт вазири Нитин Гадкари билан учрашув ўтказдик, аммо бир қарорга кела олмадик. Шундан сўнг молия вазири Пиюш Гоял билан учрашдик", — деди Ҳиндистон юк машина ҳайдовчилари касаба уюшмаси етакчиларидан бири Малкит Сингх агентликка.

У яқин вақт ичида ҳукумат билан бу масалада муросага эришиш қийинлигини билдирди.

Ўз навбатида Ҳиндистон транспорт вазирлигидаги манбанинг билдиришича, касаба уюшмаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда вазирлик вакиллари уларнинг талаблари дарҳол бажарилиши мумкин эмаслигини, аммо "ҳукумат ҳар бир талабни диққат билан ўрганиб чиқаётганлигини" билдирган.

"Биз ҳар бир муаммони ўрганиш учун очиқмиз ва соғлом фикр устун келишига умид қиламиз", — деган манба.

Мавзуга оид