Жаҳон | 16:27 / 20.07.2018
19944
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик фигурали учувчининг қотилларидан бири қўлга олинди

Олмаотада 19 июль кечаси фигурали учувчи Денис Теннинг қотиллигида гумон қилинган икки  кишидан бири қўлга олинди. 

Фото: Вести.Ru

Иккинчи кимса шахси ўрнатилган, Полиция уни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Маълум қилинишича, “жиноятчи эртами-кеч ушланади, бу вақт масаласидир”.

Олмаота марказида 19 июлда Тен икки ўғри унинг автомобили кўзгуларини ўғирлаши устидан чиқиб қолган. Тен ва жиноятчилар орасида чиққан можарода жиноятчилар унга пичоқ билан зарба беришган. Спортчи сонидан олинган жароҳат билан оғир аҳволда марказий шифохонага етказилган, бироқ бир неча соатдан кейин вафот этган. 

13 июнда Тен 25 ёшга тўлганди. У Сочидаги Олимпиаданинг бронза медалчиси бўлган.

Мавзуга оид