Жаҳон | 20:26 / 20.07.2018
42809
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг гипертовушли қуроли бўйича маълумотлар Ғарб қўлига тушди - ОАВ

Фото: AP

Россия Федерал хавфсизлик хизмати гипертовушли қуролни ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар сизиб чиққани туфайли давлатга хиёнат бўйича ишни суриштирувдан ўтказмоқда.

«Коммерсант» нашри маълумотларига кўра, иш доирасида жума, 20 июль куни эрталаб Москва областининг Королев шаҳрида Марказий машинасозлик илмий-тадқиқот институтида тинтувлар бошланган. Шунингдек, Бирлашган ракета-космик корпорацияси тадқиқот-таҳлил маркази директори Дмитрий Пайсоннинг Москвадаги офисида ҳам тинтувлар рўй берди.

Нашр манбаси хабарига кўра, терговнинг фикрича, маълумотлар Дмитрий Пайсон қалин алоқада бўлган, Марказий машинасозлик илмий-тадқиқот институти ходимлари туфайли сизиб чиққан.

Марказий машинасозлик илмий-тадқиқот институти ва Бирлашган ракета-космик корпорацияси «Роскосмос» таркибига киради. Гипертовушли лойиҳалар билан «Тактик ракета қуроллари» корпорацияси шуғулланади, у «Роскосмос»га кирмайди.

Мавзуга оид