Ўзбекистон | 11:45 / 20.07.2018
15215
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ҳудудидан фақат биопаспорт билан чиқишлари мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти муддати узайтирилганлиги тўғрисида изоҳ берди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини олиш ва алмаштиришда фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2018 йил 30 июнь 494-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти амал қилиш муддати:

- Ўзбекистон ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;
- хорижий давлат ҳудудида паспорт амал қилиш муддати ниҳоясига етганига қадар узайтирилди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан фақат биопаспорт билан чиқишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти хорижда бўлиб турган фуқаролар учун Ўзбекистон ҳудудига кириш, шу жумладан учинчи давлатлар ҳудуди орқали транзити билан келиш учун ҳам амал қилиш муддатига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Мавзуга оид