Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оловда ёқилган чақалоқлар: самарқандлик жиноий гуруҳнинг ваҳшийлигига барҳам берилди
Самарқандда болалар савдоси билан шуғулланган, ҳеч ким олмаган болалар эса нобуд қилинган хусусий клиника ҳақида аввал хабарлар тарқалганди. Ушбу жиноий иш бўйича айбдорларга суд ҳукми чиқарилди. "Ўзбекистон" телеканалида ушбу воқеага бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.
Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган. Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026