Жаҳон | 22:17 / 21.07.2018
12799
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 100 тонналик тошлар остида қолиб кетган экскаваторчи тирик қолди

Фото: РИА Новости

Қозоғистонда экскаваторчи устига ўнлаб тонна тоғ жинси тушганига қарамай у тирик қолди.  

Воқеа 21 июль эрталаб Васильков тоғ-бойитиш комбинати карьерида юз берган. Тошлар 25 ёшли экскаваторчи ишлаётган вақтда унинг экскаватори устига тушиб кетган.

Маълум қилинишича, экскаваторчини тошлар остидан чиқариб олиш бўйича қутқарув операцияси тошлар катта ва оғир бўлгани сабабли 12 соатдан кўпроқ давом этган. Тошларни трослар ёрдамида тортишга тўғри келган. “Мураккаблик шунда эдики, 500 тонналик қоя массасидан 100 тонналик бўлаги ажралиб кетган”, деб маълум қилинган хабарда.

Мутахассисларнинг айтишича, машина устига 80 тонна тош тушган. Экскаваторчи ўз ҳушида бўлган, бироқ оёғи қисилиб қолган.

“Дастлаб ён томон ва пастдан қазиб бормоқчи бўлдик, бироқ унга оғриқли бўлди. Уни чиқариб олиш учун ҳаттоки скипидар билан мойладик. Натижада аввал биринчи оёғини, кейин иккинчи оёғини чиқариб олдик”, деб маълум қилинган хабарда.

Экскаваторчи шифохонага жўнатилган, унинг аҳволи қандайлиги маълум қилинмаган. Таъкидланишича, қутқарув операциясида 60дан кўпроқ одам иштирок этган.

Мавзуга оид