Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 2020 йилги Олимпиада ва Паралимпиада рамзий жониворларининг номлари тасдиқланди
2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари рамзий жониворларига Мирайтова ва Сомэйти деб ном берилди. Бу ҳақда Олимпиада-2020 ташкилий қўмитасининг сайтида хабар қилинди.
«Номлар Япония ва хориждаги бошланғич синф ўқувчилари ўртасида 2017 йил декабрдан 2018 йил февралгача ўтказилган овоз бериш натижаларига мувофиқ танланди. Бундан буён Мирайтова ва Сомэйти бўлажак Олимпиада ва Паралимпиаданинг расмий элчилари бўлишади», - дейилади хабарда.
Олимпия ўйинлари жонивори Мирайтова номи икки - «мирай» (келажак) ва «това» (абадият) сўзларидан ташкил топган.
«Унда бизнинг абадий гўзал келажак ҳақидаги истагимиз акс этган. 2020 йилдаги ўйинларга келсак, дунёдаги барча кишилар қалбида умидларга тўла келажак ҳисси абадий сақланиб қолади деб умид қиламиз», - дейилади ташкилий қўмита томонидан.
Сомэйти номи эса Нара префектурасида ўсувчи, қирол олчаси деб номланувчи Сомэйёсино навли сакура номидан олинган. Сакура рангидаги Сомэйти Япония юрагини ҳамда паралимпиячи атлетларнинг ҳайратланарли қобилиятларини акс эттиради», - деб таъкидлади мусобақа ташкилотчилари.
2020 йилги Токио Олимпиадаси ва Паралимпиадаси расмий жониворларининг кўк ва пушти катакли нақш туширилган ҳайкалчалари япон анимеси услубида тайёрланган.
Токио Олимпиадаси 24 июлдан 9 августгача, Паралимпиада эса 25 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021