Жаҳон | 14:10 / 22.07.2018
8601
1 дақиқада ўқилади

Сўров: Америкаликлар Россиянинг «аралашуви»дан хавотир олмайди

Ivan Sekretarev/AP

Gallup (АҚШдаги жамоатчилик фикрини ўрганиш институти) ўтказган тадқиқот натижасидан маълум бўлишича, америкаликларнинг 1 фоизи Россия АҚШнинг ички сиёсатидаги муҳим қарорларга аралашади дея ҳисоблайди.

Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўровнома иштирокчиларининг 15 фоизи мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан хавотирда эканини билдирган. Америкаликларнинг 14 фоизи миграция ва ноқонуний иммиграция муаммоларидан хавотир билдирган бўлса, 7 фоизи ирқчиликни муҳим муаммо сифатида баҳолаган. 19 фоиз киши мамлакат ҳукуматининг ёмон сиёсатини энг долзарб муаммо сифатида белгилаган.

Шу билан биргаликда, сўровномада қатнашганларнинг яна 1 фоизи Россияни 2016 йилги президент сайловларига «аралашган» деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид