Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда бир кун ичида тўртинчи зилзила юз берди
Фото: AFP
23 июлда Эроннинг Кирман вилоятида 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Эрон сейсмология марказига иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги маълум қилди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, вилоятдаги илк ер силкинишлар маҳаллий вақт билан соат 01.09да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Айни вақтда талофатлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Бундан аввал Эронда бир кун ичида 3 та зилзила қайд қилинганди. Улардан энг кучлиси Кирманшоҳ вилоятида қайд қилинган 5,9 магнитудали зилзила бўлган. Унинг кучи деярли бутун мамлакат бўйлаб сезилган. Оқибатда вилоятда яшовчи 287 киши турли жароҳатлар олган, 101 та бино буткул вайрон бўлган, 850 та бинога шикаст етган.
Мавзуга оид
21:10 / 16.04.2026
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
09:53 / 16.04.2026
АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди
21:59 / 15.04.2026