Жамият | 09:13 / 23.07.2018
7718
2 дақиқада ўқилади

Навбатдаги тезкор тадбир: рангли металларнинг ноқонуний сақланиши ва айланмасига чек қўйилди

Иллюстратив фото

2018 йилнинг 19 июль куни Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва БҚБга қарши курашиш бўлими ходимлари, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида ноқонуний рангли металл қабул қилиш шаҳобчаларини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Жиззах шаҳри “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ё.нинг хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро томонидан ўз хонадонидан “Яма” сифатида фойдаланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий қиймати 1 млн. 588 минг сўмлик, жами 532 кг (1 млн. 239 минг сўмлик 327 кг “Алюминий”, 184 минг сўмлик 92 кг “Свинец”, 164 минг сўмлик 113 кг “Цинк”) рангли металл парчаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 июль куни юқоридаги каби ўтказилган тадбир давомида Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ҳудудида “Жиззах-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Д. бошқарувидаги “Газел” русумли автоулов тўхтатилган ва Жиззах вилояти божхона бошқармасига олиб келиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоулов юкхонасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.Ф.га тегишли умумий қиймати 4 млн. 638 минг сўмлик, жами оғирлиги 1 111 кг (655 кг алюминий, 153 кг латун, 11 кг мис, 292 кг бошқа мис парчалари) бўлган рангли металл парчалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид