Ўзбекистон | 08:16 / 23.07.2018
9387
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказди

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Фориш» ўқув маркази (Ўзбекистон) базасида қўшма тактик-махсус машғулотларнинг иккинчи босқичини ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Машқлар давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон Махсус амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли қишлоқда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни махсус разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, авиация ва артиллерияни қўллаган ҳолда чиқиб келаётган захираларни тор-мор келтириш бўйича вазифалар бажарилди.

Томонларнинг ўзаро аниқ ҳаракатлари натижасида, ҳар икки давлат ҳудудида махсус операцияларни ўтказишда контингентларни бошқариш ва уларни тўлиқ таъминлаш масалалари ишлаб чиқилди.

Тактик-махсус машқлар натижаларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг Махсус амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бундай машқлар мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, машқларнинг биринчи босқичи Қозоғистонда 2018 йил июль ойи ўрталарида бўлиб ўтди. Машғулотлар дастлабки босқичида Қозоғистон ва Ўзбекистон Махсус амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тунги вақтда разведка-жанговар ҳаракатларни амалга ошириш бўйича вазифалар бажарилди.

Мавзуга оид