Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзилнинг Германия термасидан кетиши Туркияда олқишларга сазовор бўлди
Туркиялик баъзи сиёсатчилар Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг термадан кетиш қарорини олқишлар билан кутиб олишди. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар бермоқда.
Хусусан, адлия вазири Абдулхамит Гюль Ўзилнинг қарорини «фашизм дарвозасига киритилган гол» деб атади.
Ёшлар ва спорт масалалари вазири Мехмет Касапоглу ўз Twitter саҳифасида шундай деб ёзди: «Укамиз Месут Ўзилнинг қарорини чин юракдан қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз». Германиялик футболчининг термадан кетишини қўллаб-қувватлаб, Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин ҳам ушбу ижтимоий тармоқда пост қолдирган.
Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси кеча, 22 июль куни ортиқ Германия термаси либосида майдонга тушмаслигини эълон қилди. Бунга баъзи сиёсатчилар ва Германия футболи раҳбарлари унинг насл-насаби турк эканидан сиёсий пропаганда мақсадларида фойдаланишгани сабаб бўлган.
Шу йилнинг май ойида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған Лондонга амалга оширган расмий ташрифи вақтида Ўзил ҳамда «Манчестер Сити» аъзоси Илкай Гюндоган билан учрашганди. Учрашувдан тарқалган фотосуратлар Германияда катта норозиликни келтириб чиқарди. Сиёсатчилар бу икки футболчини «демократик қадриятларга содиқлигини шубҳа остига қўядиган» хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айблашди.
Ўзил Германия термаси сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келади. Ўтган вақт давомида у жамоа либосида 92 ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган.
Мавзуга оид
17:03 / 22.03.2023
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
02:21 / 02.12.2022
ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди
02:25 / 28.11.2022
ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди
16:16 / 26.03.2021