18 йилдан буён Самарқанд шаҳрининг яроқли бош режаси йўқлиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда
Қарийб 18 йилдан буён шаҳарнинг бош режаси мавжуд бўлмаган Самарқандда жорий йил 1 октябрга қадар шундай режа ишлаб чиқилади ва у жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарнинг янги бош режаси масалаларига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими, ТошБошПланЛИТИ институти директор ўринбосари ва бош архитектори, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича давлат инспекцияси раҳбари ҳамда Самарқанд архитектура ва қурилиш институти олимлари иштирок этишди.
Йиғилишда айни вақтда шаҳарда қатор қурилиш ишлари якуний экспертиза ўтказиш учун тўхтатилганлиги таъкидланди. Маълум қилинишича, ўн саккиз йилдан буён шаҳарда яроқли бош режанинг ўзи бўлмагани, айни вақтга келиб, кўплаб муаммоларни юзага чиқармоқда.
Самарқандда, биргина, тарихий объектлар жойлашган ҳудуднинг ўзи 1100 гектардан ортиқ жойни эгаллайди. Шаҳарнинг бинолар, йўллар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари инобатга олинган бош режаси йўқлиги туфайли айрим ҳудудларда янги лойиҳаларни бажариш қийин кечмоқда.
“Бугун кўплаб хорижий инвесторлар шаҳримизда меҳмонхона қуриш учун қизиқиш билдирмоқда. Аммо бу ҳолатда уларнинг бизнеси учун қандай қулай жойни кўрсата оламиз?! Бошқа саволлар ҳам кўп. Аммо биз тезда бу масалаларга ечим топишимиз зарур“, – Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов.
Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти вакили Ш.Очиловнинг фикрича, Санкт-Петербург шаҳрида ҳудуддан фойдаланиш қоидалари бор, улар шаҳарнинг бош планига асосланган. У ерда 1400 гектар ер инобатга олинган. Ўша ердан ҳам мутахассисларни жалб этиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида таъмирлаш ишлари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш учун янги факультет очиш лозим.
ТошБошПланЛИТИ институти вакилларининг таъкидлашича, жорий йил 1 октябрга қадар шаҳар бош режаси ишлаб чиқилади. Унга қадар тавсиявий аҳамиятдаги маслаҳатлар бериб борилади. Шунингдек, янги ишлаб чиқилган шаҳар бош режаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши лозимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024
Самарқандда Трекер пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди
19:35 / 09.09.2024
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
12:56 / 05.09.2024