Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда аномал иссиқ туфайли 65 киши ҳалок бўлди
Японияда икки ҳафта давомида кузатилган аномал иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли 65 киши ҳалок бўлди, 22 мингдан ортиқ инсон шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Таъкидланишича, Япония метеорология агентлиги рекорд жазирама ҳароратни табиий офат сифатида эълон қилди. Мутахассисларнинг ваъда қилишича, ҳарорат август ойи охирига қадар 35 даража иссиқдан юқори даражада сақланиб қолади.
Олинган маълумотларга кўра, 23 июль куни Кумагайя шаҳрида 41,1 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди - бу кузатувлар тарихидаги рекордга айланди. Токиода ҳам ҳарорат биринчи марта 40 даражалик кўрсаткичдан ошган.
Шунингдек, Япония ҳукумати вакилининг хабар беришича, мактаб ўқувчиларига ёзги таътиллар узайтирилиши мумкин, сабаби япон мактабларининг ярмидан камроғи кондиционерлар билан жиҳозланган.