Боғчаларга пул тўлашни электрон тўлов тизимларига боғлаш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимларига боғлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимлари - Click, Payme, Мbank ва бошқаларга боғлаш керак, чунки ҳозирги ҳолат яъни ота-оналар нақд пулларини боғча мудирасига бериши ёки банк кассасида соат 9дан кейин узоқ навбат кутиб туриши бу жуда ноқулайдир.
“Болалар боғчалари тўлов реквизитларини ва ҳисоб рақамларини Payme, Сlick ва Mbank каби электрон тўлов тизимларига боғлаш таклиф қилинади”, - дейилади мурожаат матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тугатиш таклиф этилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
09:05 / 18.07.2024