Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматлари маркази фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бермоқда
15 июль куни Тошкент вилояти, Чиноз тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан «Обод қишлоқ» дастури бўйича Чиноз тумани «Яллама» ҚФЙ Деҳқонобод МФЙда сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-5421-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорининг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, сайёр қабулда Чиноз тумани Дехқонобод маҳалласи, Бодомзор кўчасида истиқомат қилувчи Нодир Шавктович Абубакировга ёрдам кўрсатилди. У кўп йиллардан бери уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф эта олмай келаётганди.
Юқоридаги қарорга асосан, Абубакировнинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан олиниб, шу куннинг ўзида туман комиссиясига тақдим этилди. Ушбу фуқарога ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар берилган. Хонадон эгаси ҳукуматдан ва Чиноз тумани Давлат хизматлари маркази ходимларидан миннадорчилигини билдирган.


Мавзуга оид
17:45 / 12.07.2025
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди
17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади
09:01 / 31.05.2024
Чинозда 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18:28 / 10.05.2024