Жаҳон | 21:51 / 24.07.2018
10590
1 дақиқада ўқилади

Доминикана соҳилларига тонналаб чиқиндилар сузиб келмоқда

Сайёҳлар орасида пляжлари билан машҳур бўлган Доминикана Республикаси пойтахти Сан-Доминго соҳилларига тонналаб чиқиндилар сузиб келмоқда. 

500 дан кўпроқ киши 60 тонна пластик йиғишга муваффақ бўлди. Бироқ чиқиндилар ҳажми камаймаяпти – пляжларга ҳар куни янги чиқиндилар сузиб келмоқда.

Маҳаллий аҳоли буни шаҳар яқинида сузувчи кўприк қурилиши сабабли юза оқими йўналишининг ўзгариши билан боғлашмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид