Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доминикана расмийлари рекорд даражадаги 9,5 тонна кокаинни мусодара қилди
Контрабанда Гваемаладан келган ва Европага жўнатилиши керак бўлган банан юкида аниқланди.
Доминикана Республикаси расмийлари ўз мамлакати тарихидаги энг йирик бўлган 9,5 тонналик кокаинли юкнинг қўлга олингани ҳақида хабар берди. Партия нархи 250 миллион долларга баҳоланмоқда.
Voz de America хабарига кўра, гиёҳванд моддалар Санто-Доминго шаҳридаги Кауседо портида мусодара қилинган.
Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий агентлиги вакили Карлос Деверснинг тушунтиришича, кокаин Гватемаладан банан контейнерида келган ва Белгияга юборилиши керак бўлган. Расмийлар порт ходимларидан 10 кишининг ҳибсга олинганини маълум қилди.
Доминикана Республикасида илгари топилган энг катта кокаинли юк 2006 йилда 2,5 тоннани ташкил қилган.
2024 йил январ ойидан бери Доминикана расмийлари 46,7 тонна гиёҳванд моддаларни мусодара қилди, 2023 йилда бу кўрсаткич 25 тоннага тенг эди.
2024 йил сентябр ойида АҚШ президенти Жо Байден меморандумда Доминикана Республикасини қитъадаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси ва ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири сифатида белгилади.
Мавзуга оид
21:26 / 05.05.2026
Давлат чегарасидаги ноқонуний туннел учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:48 / 30.03.2026