Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланишмоқчи
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин майдонларини чигирткалардан тозалаш учун махсус дронларни сотиб олиш ниятида. Бу ҳақида бугун қишлоқ хўжалиги вазирлиги агросаноат комплексида ташкил этилган матбуот анжуманида Давлат инспекция қўмитаси раиси Азхар Кадзибекова маълумот берди:
«Қозоғистоннинг қуруқ ва сув ҳавзалари бўйидаги ерлар ўзлаштирилиши керак. Ишга тушириладиган дронлар автоматик тарзда текширув олиб боради. Масъул ташкилотлар ушбу хизматни харид қилишлари талаб қилинади. Биз дронларни ўзинимас, балки хизматни сотиб олмоқчимиз. Дрон ишлаб чиқарувчилар хизмат нархлари борасидаги муаммоларни ҳал қилишмоқда. Бу уларнинг манфаатига мос келса, ҳамкорликни бошлаймиз. Биз инсон кучи сарфланмайдиган, узоқ масофаларга учувчи қурилма лойиҳасини амалга оширмоқчимиз. Дроннинг ўзи маълум ҳудудга учиб, чигирткаларни аниқлайди. Қурилмага камера, мутахассислар координатани билишлари учун навигацион тизим ўрнатилади ва албатта, дрон ҳудудни чигирткалардан тозалай олиши керак», деган у.
Лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1.3 млрд. тенге ажратилган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024