Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда бир ҳафта ичида 20 дан кўпроқ одам чўкиб кетган пляж ёпиб қўйилди
Фото: РИА Новости
Мисрнинг Искандария губернатори Ўрта ер денгизи бўйидаги пляжлардан бирини бу ерда бир ҳафта ичида 20 дан кўпроқ одам чўкиб кетгандан кейин ёпиб қўйишни буюрди.
Маълум қилинишича, ушбу пляж Ал-Агма тумани яқинида жойлашган. Маҳаллий аҳоли соҳилнинг бу қисмини бахтсиз ҳодисалар кўп юз бериши туфайли “ўлим қирғоғи” деб номлашган. Бу ерда чўмилувчилар мураккаб ва кучли оқимлар туфайли денгизга ғарқ бўлмоқдалар. Бир ҳафтанинг ўзида бу ерда 21 киши чўкиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга пляждан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган, шаҳар хизматларига эса одамларнинг соҳилга яқинлашишини тўлиқ тўсиб қўйиш буюрилган.
Мавзуга оид
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
15:28 / 03.02.2026