Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик эксперт: яқин 10 йил ичида Тошкентда 500 мингга яқин янги уй-жой ва ижтимоий объектлар қуриш режалаштирилган
Мазкур қурилиш Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатининг ривожланишига туртки беради.
Туркия Қурилиш пудратчилари конфедерацияси (İMKON) Тошкентда замонавий турар-жой мажмуаси қуришни таклиф қилди. Бундай мажмуаларни Ўзбекистон пойтахтининг 11 туманида қуриш режалаштирилган.
Бу ҳақда İMKON раҳбари Тоҳир Теллиўғли ва конфедерация бош котиби Аладин Чақир хабар берди.
Уларга кўра, İMKON ташқи бозорларга кириш учун барча нарсани қилишда давом этмоқда.
«Тошкентдаги уйларнинг деярли ярми 70 йил аввал қурилган, шаҳар реконструкцияга муҳтож. Кейинги 10 йил ичида Тошкентда 500 мингга яқин янги уй-жой ва ижтимоий объектлар қуриш режалаштирилган. Мазкур қурилиш Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатининг ривожланишига туртки бўлади. Турк қурувчилари бу вазифани бажариш учун зарур тажриба ва имкониятларга эга», - деди IMKON вакиллари.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
22:23 / 08.06.2026