Спорт | 20:28 / 25.07.2018
9774
1 дақиқада ўқилади

Ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақасида қуръа натижалари ўзгарди

Шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Футбол бўйича мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам қатнашади. 
 
Шу йилнинг 5 июль куни мусобақага қуръа ташланганди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан биргаликда B гуруҳдан ўрин олганди.
 
Мусобақага БАА ва Фаластин терма жамоалари қўшилиши муносабати билан қуръа натижалари ўзгарди, деб хабар беради ПФЛ сайти. Аммо бу ўзгариш Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳига таъсир қилмади. 
 
БАА терма жамоаси Жанубий Корея, Қирғизистон, Малайзия ва Баҳрайн терма жамоалари жойлашган Е гуруҳидан ўрин олди. Фаластин эса Индонезия, Гонконг, Лаос ва Хитой Тайпейи билан биргаликда А гуруҳига жойлашди.

Мавзуга оид