Жамият | 22:16 / 25.07.2018
13124
2 дақиқада ўқилади

Қиморхона ташкил этган шахсга ҳукм ўқилди

Жорий йилнинг 19 июль куни жиноят ишлар бўйича Тошкент вилоят Ўртачирчиқ туман суди томонидан Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида суд мажлиси ўтказилди. Унда айбланувчи А.А. устидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми бўйича (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, А.А. 2018 йил 29 май куни соат тахминан 13.00ларда Нурафшон шаҳар, Бобур маҳалласи, Олмазор кўчаси, 78-уйида қиморхона ташкил этиб, шериклари А.Б. ва З.Ш. ларга пулга карта ўйини (бурра) ўйнашга шароит яратиб берган ва уларга қўшилиб ўзи ҳам ўйнаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд мажлисида айбланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278-моддаси 1-қисми билан (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) ва Жиноят кодекси 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Уларга қуйидаги тартибда озодликни чеклаш жазоси белгиланди:

  • алкоголли ичимликлар истеъмол қиладиган ва кўнгилочар жойларга, жумладан, кафе, бар, ресторан, тунги клуб, таваккалчиликка асосланган бошқа ўйингоҳларга бормаслик;
  • қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва унда иштирок этмаслик;
  • оммавий тадбирларда, яъни байрам сайиллари, намойишлар, митингларда иштирок этмаслик;
  • жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик ва яқин муносабатда бўлмаслик;
  • алкоголли ичимликлар ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмаслик;
  • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз, яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча чеклашлар юклатилди.

Жазони ижро этиш Тошкент вилоят Нурафшон шаҳар ИИБ нинг жазоларни ижро этиш инспекцияси зиммасига юклатилди.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.

Мавзуга оид