Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия жанубида юз берган теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Фото: SANA
Сурия жанубидаги Ас-Сувайда шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» полициядаги манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, жароҳат олганлар сони аниқлаштирилмоқда.
Ас-Сувайда шаҳридаги бозорда худкуш террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Шу билан бирга, Сурия армияси ИШИД гуруҳига алоқадор бўлган икки нафар террорчи ҳужумининг олдини олгани айтиляпти. Улар портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтиришдан олдин йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Россиянинг Сурия ҳудуди жанубида эронлик ҳарбийлар бўлмаган зонани яратиш тўғрисидаги таклифини рад этганди.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026