Ўзбекистон | 19:32 / 25.07.2018
73852
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисини энг кўп қийнаб келаётган ташкилотлар қайси?

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатлар ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг ўтган 6 ойлик давомидаги маълумотларини эълон қилди, деб ёзади ЎзА.

Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713та мурожаат келиб тушган. 

Мазкур ариза ва шикоятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида 2 171тага ошганлиги кузатилди. 

Аҳоли томонидан мазкур ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига 1 983та (жами аризаларнинг 29,5 %); 

табиий газ таъминоти соҳасига 1 425та (жами аризаларнинг 21,2 %); 

электр таъминоти соҳасига 1 038та (жами аризаларнинг 15,5 %); 

сув таъминоти соҳасига 450та (жами аризаларнинг 6,7 %); 

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 331та (жами аризаларнинг 4,9 %); 

алоқа соҳасига 203та (жами аризаларнинг 3,0 %); 

транспорт соҳасига 183та (жами аризаларнинг 2,7 %); 

соғлиқни сақлаш соҳасига 151та (жами аризаларнинг 2,2 %); 

ва бошқа соҳаларга 949та (жами аризаларнинг 14,1 %) мансубдир. 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар ортидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсиб, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини англаб мурожаат қилиш маданияти шаклланмоқда. 

Мавзуга оид