Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бино ва иншоотларни қуришда жамоатчилик фикрига таянилади

Фото: parliament.gov.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан тайёрланган “Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи иштирокида муҳокама ташкил этди.
Мазкур қонун лойиҳаси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ечимларнинг муҳокамаси ва қабул қилинишида жамоатчиликнинг иштироки қонун даражасида таъминланишига қаратилган.
Амалдаги Шаҳарсозлик кодексининг 10-моддасида фуқароларнинг шаҳарсозлик фаолиятига оид ҳужжатларнинг тайёрланишида иштирок этиш ҳуқуқи акс эттирилган. Аммо Шаҳарсозлик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида фуқароларнинг шаҳарсозлик фаолиятида иштирок этиши борасида аниқ механизм мавжуд эмас. Шу боис ҳам фуқаролар бу борадаги фикрларини умумий тартибда фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик доирасида ариза ва шикоятлар тарзида ифодалаш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш билан чекланиб қолмоқда.
Мамлакатда давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бироқ, шаҳарсозлик фаолияти ўта мураккаб жараён ҳисобланиб, унда жамоатчилик назорати механизмининг тўлақонли ўрнатилиши учун қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритилишини тақозо қилади.
Депутатлар муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасининг долзарблигини таъкидлаб, унинг шаҳарсозлик фаолияти очиқлигини таъминлашга хизмат қилишини қайд этдилар. Тақдим этилган қонун лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишнинг тартиби, мазкур соҳадаги жамоатчилик экспертизаси институтининг тартибга солиниши ва жамоатчилик экспертизаси натижаларининг қайд этилиши, муқобил лойиҳа институти киритилиши, шаҳарсозлик фаолияти бўйича расмий ахборот берилиши тартиби ҳамда шаҳарсозлик, лойиҳалаш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш тартибини аниқлаш масалалари ўз аксини топган.
Баҳс-мунозаралар давомида сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари ҳамда депутатлик гуруҳи вакиллари муҳокама этилган қонун лойиҳаси бўйича ўз нуқтаи назарини билдиришди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
-
Porscheʼнинг автобизнесдан фойдаси иккинчи чоракда 91 фоизга камайди
Авто | 15:07
-
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди
Таълим | 14:55
Мавзуга оид

10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат

15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?

08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

22:41 / 10.04.2025