Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бюджет дефицитини бошдан кечирмоқда
Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб бораётгани юзасидан барча ходимларини огоҳлантирди.
Reuters танишиб чиққан хатда, Бош котиб ташкилотга аъзо давлатларни имкон қадар тезкорлик билан БМТ олдидаги молиявий мажбуриятини бажаришга чақирган.
Маълум қилинишича, БМТ айни пайтда 139 миллион доллар бюджет дефицитини бошдан кечирмоқда ва «юзага келган вазият йил бошида пайдо бўлмаган».
Расмий хабарга кўра, ташкилот бюджетини шакллантиришда иштирок этувчи 193та аъзо давлатлардан фақат 112таси ўз мажбуриятини бажарган. БМТ харажатларининг 22 фоизини қоплаб берадиган АҚШ эса бюджет даврини важ қилиб кўрсатиб, тўловларни кейинроқ бажаришини билдирмоқда.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026