Бош прокуратура: 3 145та суд қарори прокурорлар протестига асосан бекор қилинди
Жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2018 йил 1-ярмидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.
Хусусан, қонунчилик ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 11 512 та ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилган, 63 142 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 250,7 млрд сўм зарар ундирилган.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 12 595 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 2 052 нафарининг фаолияти тикланган.
Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида 5 779 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.
Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида идоралараро ҳамкорлик кучайтирилиб, тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда профилактик тадбирларнинг сифатини ошириш чоралари кўрилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида ўтган 6 ойда умумий жиноятчилик 38,7 фоизга камайишига эришилган.
Жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, 3 145 та суд қарорлари прокурорлар протестига асосан бекор қилинган ва қонунга мувофиқлаштирилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024