Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори воситасини божхона назоратидан яшириб олиб келаётган шахс фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналиши билан кириб келган поезд йўловчиларидан бири А.Ф.нинг юклари текширилганда, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 490 қутида 9800 дона «Parliament Blue» номли тамакилар борлиги маълум бўлди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур тамакиларнинг қиймати 24,5 млн сўмни ташкил этади.
Мазкур божхона пости ходимлари худди шу поезд йўловчиларидан яна бири фуқаро С.Қ. қиймати 1,1 млн. сўмлик 245 дона “Финлепсин ретард 400 мг” номли дори воситасини божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлигини фош этишди.
“Москва-Андижон” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчилари У.Б ва Х.О.ларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда эса юклар орасида қиймати салкам 7 млн сўмлик “Талка” ароқлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026