16:27 / 26.07.2018
19197

E-ijro auksion’да “ноль” харид қиймати бўйича илк бор давлат мулки объектларини сотиб олиш имкони яратилди

Мажбурий ижро бюроси “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига онлайн-электрон танлов савдоларида илк бор давлат мулки объектларини инвестиция киритиш ҳамда янги ишчи ўринлар ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйча сотиб олиш имкони яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 454-сонли қарорига асосан давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулки объектларига доир битимларни содир этишда оммавийлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилган эди.

Энди тадбиркорликни бошламоқчи ва кенгайтирмоқчи бўлган фуқаролар учун очиқ, шаффоф ва қулай бўлган онлайн-электрон тизим давлат мулк объектларини ортиқча сарсонгарчиликсиз сотиб олиш имконияти яратилди.

Ҳозирда қуйидаги объектлар танлов асосида сотувга қўйилган.

 

Top