Ўзбекистон | 08:00 / 26.07.2018
4573
2 дақиқада ўқилади

Халқ банки Германиянинг “Berliner Sparkasse - Branch of Landesbank Berlin AG” банки билан 30 миллион евролик келишув имзолади

Фото: Халқ банки

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 июль куни Акциядорлик тижорат Халқ банки мижозларининг бизнес лойиҳаларини халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мақсадида Германиянинг “Berliner Sparkasse - Branch of Landesbank Berlin AG” банки вакиллари билан Тошкент шаҳрида келишув имзолаш олди учрашуви ўтказилган эди.   

Бугун Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов бошчилигидаги делегация томонидан Германиянинг Берлин шаҳрида “Berliner Sparkasse - Branch of Landesbank Berlin AG” банки билан 30 миллион евролик Бош келишув имзоланди.  

Фото: Халқ банки

Мазкур шартнома доирасида Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан юртимиздаги тадбиркорлик субъектларининг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш каби лойиҳалари молиялаштирилади.

Фото: Халқ банки

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Халқ банки томонидан Германия давлатидан наслли қорамоллар шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш билан боғлиқ лойиҳаларни хорижий валютада молиялаштириш ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Халқ банки

Ушбу келишувдан сўнг, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади.  

   Банк ахборот хизмати

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид