Жаҳон | 07:44 / 26.07.2018
5857
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги терактлар қурбонлари 221 нафарга етди

Фото : SANA

25 июлда Сурия жанубидаги Ас-Сувайдо вилоятида содир этилган бир қатор терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 221 нафарга етди. Бу ҳақда Sham FM радиостанциясига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. Шунингдек, 180 киши жароҳат олган. 

Аввалроқ 183 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.  

Дастлаб вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланган Ас-Сувайдо шаҳридаги Сук-ал-Хўдро бозорида кучли портлаш содир этилган. Сўнгра Ал-Мусаллаҳ туманида ҳам портлаш содир этилгани маълум қилинган. Терактлар жангариларнинг шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларига ҳужумлари билан бирга кечган. 

Ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид