Ўзбекистон | 19:02 / 26.07.2018
26573
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Россияга келаётган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Россия Федерациясига вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтишлари шарт. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, уч кундан кам бўлган муддатга келувчилар учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Россия Федерацияси ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган 2000 рублдан 5000 рублгача миқдорда маъмурий жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда Россия ҳудудига 5 йил муддатгача кириши тақиқланиши мумкин.

Мавзуга оид