Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
Сурхондарё вилояти судида судянинг катта ёрдамчиси бўлиб ишловчи шахс коррупцияда гумонланмоқда. У икки судланувчига нисбатан 6,3 млрд сўмлик зарарни қайта ҳисоблатиш орқали камайтириб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдириш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ваъдаси билан 53 минг доллар олган пайтида қўлга тушган.
Тезкор тасвир
Сурхондарё вилояти судининг судя катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлди, дея хабар тарқатди Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, судя ёрдамчиси ЖИБ Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.
Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг доллар олган вақтида, ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда судя ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:16 / 08.05.2026
Санжар Каримов 5 йилга қамалди
19:44 / 07.05.2026
Xon Saroy’нинг “Bahor Residence” турар жой мажмуаси бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда. 6 киши қамоқда
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:24 / 07.05.2026