Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШни Хитойга қарши савдо урушида ким қўллаб-қувватлаши мумкинлиги айтилди
Фото: nationalreview
АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Ларри Кудлоу сўзларига кўра, АҚШ Хитойга савдо масалаларида қарши туриш учун Европа иттифоқи билан бирлашиши мумкин. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Кудлоунинг айтишича, Хитой жаҳон савдо тизимини «бузиб ташлади». Унинг фикрича, Хитой иқтисодиётининг салбий таъсири юқори божлар, иқтисодий тўсиқлар, технологиялар ва интеллектуал мулкларни ўғирлашда яққол кўзга ташланади.
«АҚШ ва ЕИ Хитойга қарши курашда бирлашади... Хитой ЕИга келди, ЕИ йўқ деди», - дея маълум қилган Кудлоу.
Маслаҳатчининг таъкидлашича, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Трамп билан учрашувда АҚШга Хитой муаммосида ёрдам беришни хоҳлаётгани ҳақида «жуда аниқ гапирган».
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026