Жаҳон | 07:42 / 27.07.2018
4774
1 дақиқада ўқилади

​Ота-онасидан ажратиб қўйилган муҳожир болалар оилалари билан учрашди

Фото: Joe Raedle/Getty Images

АҚШ-Мексика чегарасида 1400га яқин болалар ажратиб қўйилган ота-онаси билан учрашди, дейилади пайшанба куни бўлиб ўтган АҚШдаги суд мажлисида.

Reuters хабарига кўра, оиласи бағрига қайтмаган болалар ҳам шунчани ташкил этади. Ҳукумат ҳуқуқшуноси айни пайтда 711 нафар боланинг ота-онасига қайтарилиши, Сан-Диего федерал суди таъкидлагандай, пайшанбагача бажарилмаганини тан олди. 

Ушбу вазиятда 431та ҳолат бўйича болаларнинг ота-онаси шунчаки АҚШ ҳудудида эмас. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу болалар АҚШ президенти Дональд Трампнинг «тоқатсизлик» сиёсати оқибатида ота-онасидан ажратиб қўйилганди. Уларнинг ота-оналари АҚШда ноқонуний иммигрант деб топилгач, мамлакатдан чиқариб юборилиши айтилганди. 

Америка фуқаролар эркинлиги уюшмаси ҳуқуқшуноси Ли Желерннинг айтишича, ҳукумат яна ғирромлик қилмоқда, яъни улар танланган оилаларни бирлашишига рухсат бермоқда. 

Мавзуга оид